“ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

    Тошкент ахборот технологиялар университети профессори, техника фанлари доктори М.Якубов “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси таклифига кўра 2019 йил 29 ноябрь куни Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг БEТ-50 гуруҳ талабалари учун “Электрон тижорат технологиялари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 

    М.Якубов электрон тижорат технологиялари ҳақида гапирар экан ижтимоий тармоқ дастурларига алоҳида урғу бериб ўтди. Маърузачининг таъкидлашича биргина инстаграм дастуридан бугунги кун ҳолати бўйича 800 миллиондан ортиқ инсонлар рўйхатдан ўтган бўлиб, 2018 йил якунига кўра бир кунда 4 миллион 200 минг фойдаланувчи insta-like ҳамда 100 миллиондан ортиқ расм ва видеолар юклар экан.

 

    Юқорида қайд этилган рақамлар электрон тижорат технологияларидан самарали фойдаланиш натижасида келадиган актив ва пассив даромад манбаларини ташкил этешини талабалар билиб олдилар.

 

 

11:25 / 2019-12-06
Success helper
Success warning